-
Асосий Қонун- Конституция байрами муносабати билан 2023 йил 7 декабрь куни Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимларини малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш Маркази Қарши филиалида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда филиал директорининг маънавият ишлари бўйича директор ўриносари М.Тўхтаева сўзга чиқиб, давлатимиз Асосий Қонуни 1992 йил 8 декабрь куни қабул қилинганлигини, Конституциямизга ўзгартиришлар киритилиб, унинг янги тахрири 2023 йил 1 майдан эътиборан кучга киришини, Бунга 30 апрел куни бўлиб ўтган референдум натижасига кўра 11 та моддадан иборат тегишли қонуннинг қабул қилиниши асос бўлганлигини, янги тахрирдаги Конституция 155 та моддадан иборат эканлигини, унга қуйидаги ўзгаришлар киритилганлигини, яъни, Ўзбекистон – ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат эканлиги Конституция тўғридан тўғри амал қилиши Имтиёзлар қонунда ёзиб қўйилиши шарт эмаслиги Барча ноаниқликлар – инсон фойдасига
-
“Соғлом оила шакллантириш” ўқув курси ташкил этилди.
Президентимизнинг ташриф давомида берилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда, ўз навбатида, Республика тиббиёт ходимларни касбий малакасини ривожлантириш маркази томонидан Беларуссия давлатининг мутахассислари иштирокида 225 нафар Тиббий бригада ҳамширалари она ва бола саломатлигини, тиббий хизматни янада аҳолига яқинлаштириш, оналар ва болалар ўлимини қисқартириш, болалар ўртасидаги ирсий касалликларни олдини олиш борасида жорий йилнинг 15 ноябрдан “Соғлом оила шақллантириш” ўқув курсида ўқитилиши ташкил этилди. Тиббий бригада дояларни ўқитиш жараёнидан 15-16 ноябр
-
Noyabr oyida shakllantiriladigan ixtisoslashtirish guruhlari
Davolash badantarbiya instruktori ( muddati 1,5 oy 01.11.-13.12.2023 ) shartnoma asosida Anestezist (ka) ( muddati 1,5 oy 01.11.-13.12.2023 ) shartnoma asosida Rentgen laboranti ( muddati 1,5 oy 01.11.-13.12.2023 ) shartnoma asosida Hamshiralik ishi (
-
«Qizlarimiz ona bo’lishga tayyormi?» mavzusida o’quv seminaridan foto lavhalar
Qarshi filialida 21- oktyabr kuni VBKTTM hududlararo Samarqand qizlar salomatlik markazi bo’limi mudiri Tibbiyot Fanlari nomzodi Akusher-ginekolog, o’smirlar ginekologi Oybek Barnoqulov ishtirokida «Qizlarimiz ona bo’lishga tayyormi?» mavzusida o’quv seminari tashkil etildi. Seminarda Akusher-ginekolog O.Barnoqulov tinglovchilarga «Inson salomatligi va uzoq umr ko’rishi, Salomatlik profilaktikasi, Bepushtlik, Ginekologik kasalliklar, O’smir qizlar o’rtasida uchraydigan kasalliklar» to’grisida batavsil ma’lumotlar berdi. Tinglovchilar o’rtasida so’rovnoma ham o’tkazildi. Seminar yakunida bir qancha savollarga javoblar berib o’tildi.
-
21 oktabr O’zbek tiliga davlat maqomi berilgan kun
21 oktabr O'zbek tiliga davlat maqomi berilgan kun.Har bir millat,har bir xalq o'zining muqaddas hisoblangan tiliga ega. Til xalqning millatning tarixi va madaniyatini o'zida mujassam etadi. Hurmatli vatandoshlar,hamkasblar Sizlarni O'zbek tili bayrami kuni bilan tabriklaymiz. Qarshi filialida ham til bayramiga bag'ishlangan tadbir o'tkazildi.
-
-
2022-2023 o‘quv yili (IX-VI) davomida shaxar va tuman tibbiyot birlashmalaridan o‘qigan tinglovchilar haqida MA’LUMOT
Tumanshifoxonalari Jamiishlovchilar soni Tug‘ruq ta’tilida Ishlab turganlar soni Malaka Oshir-ganlar Ixtisos- lashtirish Jami o‘qiganlar soni Ishlab turganlar soniga nisbatan % 1 Qarshishaxar 1979 508 1471 304 103 407 27,6 2 Qarshitumani 2597 454 2143 388 85 473 22.1 3 Koson tumani 2
-
Жазирамада кондиционердан мунтазам фойдаланиш қандай касалликларни келтириб чиқаради?
Ёзнинг жазирама кунлари барчамиз салқин ва баҳаво жой излаймиз. Табиийки, бундай пайтда кондиционер ҳақиқий халоскорга айланади. Бироқ ундан мунтазам ва нотўғри фойдаланиш турли касалликларни келтириб чиқариши мумкин. — Иссиқ кунларда кондиционернинг салқин ҳаво оқими, айниқса, гўдаклар ва ёши катта кишиларга ижобий таъсир этади, — дейди тиббиёт фанлари номзоди Дурдона Алимова. — Сабаби уларда танани совитиш тизими мукаммал бўлмайди. Бироқ бу қурилма тагида узоқ вақт ўтириш ҳар қандай инсон саломатлигида салбий ўзгаришларни келтириб чиқаради. Энг аввало, кондиционердан мунтазам фойдаланиш туфайли хонада намлик йўқолиб, ёпиқ дераза ва эшиклар шароитида ҳаво кислород билан тўйинмайди. Бу эса вақт ўтиши билан терининг
-
Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов қайд этганидек, Ўзбекистон ва Россия ўртасида тиббиёт йўналишидаги ҳамкорлик жадал ривожланмоқда
Маълумки, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 8 май куни Россия Федерациясига қилган амалий ташрифи доирасидаги Владимир Путин билан мулоқот чоғида томонлар турли соҳалар қаторида соғлиқни сақлаш йўналишида ҳам ҳамкорликда тадбирлар ўтказишдан манфаатдор эканлигини билдирган эди. Бугунги халқаро форум ана шундай муштарак мақсадлар йўлидаги муҳим тадбир, ҳамкорликнинг янги босқичи сифатида тарихга муҳрланади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.
-
ССВ: Силга қарши кураш бўйича Ўзбекистон тажрибаси ЖССТда яна бир бор юксак эътироф этилди
Айни пайтда Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Швейцариянинг Женева шаҳрида хизмат сафарида бўлиб турибди. Вакилларимиз бу ерда 194 мамлакат делегатлари иштирокида ўтказилаётган Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 76-сессиясида фаол иштирок этмоқда. Хусусан, сессия доирасида ташкил этилган сил касаллигига барҳам бериш бўйича махсус тадбирда юртимиздан борган соғлиқни сақлаш тизими масъуллари қатнашчиларнинг эътибор марказида бўлди. Бу бежиз эмас, албатта. Маълумки, шу йил сентябрь ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг туберкулёзга қарши кураш бўйича юқори даражадаги мажлиси бўлиб ўтади. Унга тайёргарлик доирасида ташкил этилаётган интерактив эшитувларни Ўзбекистон ва Польша ҳамраисликда мувофиқлаштириб боряпти. Бунга вазир А. Иноятов
-
Маҳаллий ҳокимият органларининг соғлиқни сақлаш бўйича ваколатлари нималардан иборат?
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари соғлиқни сақлаш соҳасидаги қуйидаги ваколатларга эга: соғлиқни сақлаш соҳасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилади; соҳадаги қонун ҳужжатлари бажарилишини таъминлайди; тизимнинг бошқарув органларини шакллантиришда иштирок этади; ўз ҳудудидаги тиббиёт муассалари фаолияти учун тегишли биноларни ажратади, таъмирлаш ишларини ташкил қилади; бирламчи тиббий-санитария ёрдамини ташкил этади, улардан аҳоли тенг фойдалана олишини таъминлайди; соғлиқни сақлаш харажатларини молиявий таъминлашнинг ўз манбаларини шакллантиради; соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳудудий дастурларни тасдиқлайди ҳамда амалга оширади; аҳолини дори воситалари, тиббий буюмлар билан таъминлашда иштирок этади; аҳоли ўртасида ахборот-тушунтириш ишларини ташкил этиш ҳамда ўтказишда иштирок этади; фуқароларнинг санитария-эпидемиология жиҳатидан хотиржамлигини таъминлаш, профилактика, санитария-гигиена, эпидемияга қарши ва табиатни муҳофаза
-
ССВ: Вазирлик раҳбар кадрлари бошқарувга оид кўникмалари ва касбий билимларини оширади
Бугун Давлат бошқаруви академиясида Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбар кадрлари учун махсус семинар-тренинг ташкил этилди. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва академия ҳамкорлигида ўтказилаётган ушбу маҳорат дарслари Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлар шароитида вазирлик раҳбар кадрларининг назарий ва амалий билимларини ошириш ҳамда жамоада самарали ишлаш кўникмаларини шакллантириш мақсадида ўтказилмоқда. Вазирлик марказий аппарати таркибий тузилмалари ҳамда ҳудудий бошқармалар (бош бошқармалар) раҳбарлари иштирок этаётган ўқувнинг очилиш маросимида Соғлиқни сақлаш вазири А. Иноятов ва Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари О.Хасанов иштирок этиб, соҳадаги ислоҳотлар, ечимини кутаётган муаммолар, йўл қўйилаётган камчиликлар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Шунингдек, Соғлиқни сақлаш
-
Бугун — Бутунжаҳон саломатлик куни
“Соғлик — ҳамма учун!”. Бутунжаҳон саломатлик кунининг бу йилги шиори шундай. Барчанинг соғлом бўлиши учун ҳаммамиз интилайлик, қайғурайлик, деган глобал мақсад бор замирида. Бугун — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 75 ёшда. 1948 йилнинг 7 апрелида ЖССТга асос солинган. Ўшандан буён ҳар йили мазкур сана Бутунжаҳон саломатлик куни сифатида кенг нишонланади. Жумладан, Ўзбекистонда ҳам! Мамлакатимиз 1992 йил 25 майдан ушбу ташкилотга аъзо. 1993 йилда очилган ЖССТнинг юртимиздаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда саломатлик билан боғлиқ масалаларнинг халқаро даражадаги ечимига муносиб ҳисса қўшиб келяпмиз. Айниқса, пандемия даврида Ер юзи аҳолиси соғлиги учун ҳамжиҳатлик нақадар муҳимлигини барча чуқур
-
ССВ: Тиббиёт кадрлари тайёрлашда Россия олий ўқув юртлари ва тиббиёт марказлари билан ҳамкорлик кенгаяди
Айни пайтда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бошчилигидаги делегация “Соғлом жамият” форумида иштирок этиш учун Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида сафарда бўлиб турибди. Ушбу нуфузли тадбир олдидан вакилларимиз илк учрашувни Санкт-Петербург шаҳри губернатори ўринбосари Олег Эргашев билан ўтказди. Мулоқотда А. Иноятов соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича ўзаро ҳамкорлик алоқалари кейинги йилларда изчил ривожланаётгани, бунда икки давлат раҳбарларининг муносиб ҳиссаси борлигини алоҳида таъкидлади. Жумладан, ўтган йил 6-9-ноябрь кунлари Санкт-Петербург губернатори А.Бегловнинг Ўзбекистонга сафари давомида эришилган келишувлар ҳам бугун амалиётда ижобий натижаларини бермоқда. Масалан, ҳозир юртимизда 22 та хорижий университет билан ҳамкорликда тиббиёт кадрлари тайёрланмоқда. Санкт-Петербург давлат
-
Соғлиқни сақлаш соҳасида қайси фаолият турлари лицензияланади?
Соғлиқни сақлаш соҳасида лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги, “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги қонунлари билан белгиланади. Лицензиялаш асосида амалга ошириладиган фаолият турлари қуйидагилар: тиббий фаолият; фармацевтика фаолиятининг айрим турлари; тиббий туризм; соғлиқни сақлаш соҳасидаги гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомаласи билан боғлиқ фаолият. Рухсат этиш асосида амалга ошириладиган фаолият турлари: махсус киритиладиган биологик актив моддалар, янги кимёвий моддалар, озиқ-овқат қўшимчалари, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика маҳсулотларини олиб кириш ҳамда ишлаб чиқариш; маҳсулот, ишлаб чиқариш жараёнлари ва кўрсатиладиган хизматларнинг техник жиҳатдан
-
Россиядан ўқишини кўчиришга рухсат берилган навбатдаги талабалар рўйхати
Украина билан чегарадош бўлган Россиянинг 8 та (Курск, Брянск, Белгород, Воронеж, Ростов, Краснодар, Қрим, Севастопол) ҳудудидаги ОТМлардан ўқишини Ўзбекистондаги давлат ОТМларига кўчирилиши рухсат этилган навбатдаги бир гуруҳ талабалар рўйхати тасдиқланди. Рўйхатни юклаб олиш Ушбу рўйхатга киритилган талабалар ўзлари ҳужжат топширган ОТМнинг ўқишни кўчириш бўйича масъулларига учрашишлари сўралади. Бу охирги рўйхат эмас. Яқин кунларда қўшимча маълумот эълон қилинади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.
-
ССВ: Вазирлик CDC билан вирусли гепатит инфекциясини бартараф этиш бўйича ҳамкорлик қилади
Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказларининг (CDC) Марказий Осиё бўйича минтақавий дастури директори вазифасини бажарувчи Жастин Уильямс билан учрашув ўтказди. Самимий руҳда ўтган мулоқот аввалида давлатларимиз ўртасида тиббиёт йўналишидаги ҳамкорлик алоқалари йилдан йилга мустаҳкамланиб бораётгани, биргаликдаги лойиҳалар юртимизда мазкур соҳани ривожлантиришга хизмат қилаётгани алоҳида қайд этилди. Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари топшириғига асосан, коронавирус ҳамда бошқа юқумли инфекцияларга қарши курашиш, вакцинация, санитария-эпидемиология ва яна қатор йўналишлар бўйича тегишли лойиҳалар самарали амалга оширилмоқда. Масалан, АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари билан биргаликда юртимизда “Амалий эпидемиология бўйича ўқув
-
Ўзбекистон тиббиёти тарихида илк бор ўзбек шифокорлари томонидан сиам эгизаклари ўта ноёб операция натижасида ажратиб олингани ҳақида хабар берган эдик
Куни кеча қирғизистонлик она ҳамда унинг эгизаклари Фотима ва Зуҳрага Республика перинатал марказидан уйига рухсат берилди. Муассаса жамоаси уларни тантанали равишда кузатиб қўйишди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.
-
ССВ: Ўзбекистонда Ҳамширалар академияси ташкил этилади
Давлатимиз раҳбарининг топшириғига кўра, ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида Туркиянинг Соғлик билимлари университети билан ҳамкорликда Тошкентда Ҳамширалар академияси ташкил этилади. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигида университет ректори Жавдат Эрдол билан ўтган мулоқот чоғида бу бўйича келишувга эришилди. Янги ўқув йилидан ўз фаолиятини бошлайдиган академияда ҳамшираларни тайёрлаш 4 йиллик ўқув дастури асосида Соғлик билимлари университети профессор-ўқитувчилари томонидан халқаро таълим стандартлари асосида амалга оширилади. Унга кўра, таълимнинг икки йили Ўзбекистонда ва икки йили Туркияда олиб борилади. Шунингдек, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Туркия Соғлик билимлари университети раҳбарияти
-
Қонунчиликка кўра 2023 йил 1 январдан
наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволашга юбориш бўйича барча тиббий текширувлар наркология диспансерларининг ўзида, зарур ҳолларда бошқа муассасаларда амалга оширилади; наркология диспансерларидаги мавжуд койкалар ҳақидаги маълумотларни реал вақт режимида олиш имконияти яратилади. Шунингдек, Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг ҳудудий филиалларининг амбулатор ва стационар бўлимларида тиббий психолог ёки психотерапевт лавозимлари жорий этилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.
-
Даволаш-профилактика муассасаларининг илмий даражага эга ходимларига қўшимча ҳақ тўлаш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (699-сон, 09.12.2022 й.) билан Даволаш-профилактика муассасаларининг илмий даражага эга бўлган ходимларига қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Низом билан давлат даволаш-профилактика муассасаларида тиббиёт соҳасида илмни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшаётган илмий даражага эга тиббиёт ходимларига ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўлаш тартиби белгиланди. Шунга кўра, муассасаларнинг фан доктори (Doctor of Science), фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга бўлган ходимларига асосий иш жойи бўйича ҳар ойлик қўшимча ҳақ белгиланади. Ходимга қўшимча ҳақ унинг жорий йил (календарь йил) мобайнидаги фаолияти натижалари таҳлилига асосан келгуси йил учун белгиланади. Қўшимча ҳақ миқдори ходимнинг эгаллаб
-
ССВ: Ўзбек шифокорларининг учинчи гуруҳи малака ошириш учун Туркияга йўл олди
Ўзбекистон ва Туркия Соғлиқни сақлаш вазирликлари ўртасида имзоланган ўзаро ҳамкорлик бўйича меморандумга кўра, биринчи ва иккинчи гуруҳ тиббиёт ходимлари Анқара шаҳрига малака ошириш учун юборилган эди. Бугун вазирлик масъуллари, ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари, туман тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари ва даволаш-профилактика муассасалари бош шифокорларидан иборат 25 кишилик учинчи гуруҳ тиббий менежмент курсларини ўташ учун Туркияга жўнаб кетди. Улар хизмат сафари давомида: Туркия соғлиқни сақлаш тизими, вилоят ва туман даражасида бошқарувнинг тузилиши; шаҳар шифохоналари бошқаруви ва у ерда ишни ташкил этиш; соҳадаги ташхислаш ва даволаш стандартларига риоя этилиши ҳамда унинг назорати; бирламчи тизимнинг тузилиши ва аҳолига кўрсатилаётган тиббий
-
ССВ: Сирдарёдаги сайёр тиббий қабулда юзлаб беморларнинг мурожаатлари ижобий ҳал этилди
Саломатлик ва ҳотиржамлик. Инсон учун бу икки неъматнинг қадри бениҳоя улуғ. Айниқса, тани соғлом, руҳи тетик одамгагина ҳаётнинг гўзаллиги ва қувончлари татийди. Шу маънода бугун мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббиёт соҳасини халққа янада яқинлаштириш, бирламчи тиббиёт тизимида кўрсатилаётган хизмат сифатини янада яхшилашга алоҳида эътибор қаратиляпти. Айниқса, жорий йил давлатимиз раҳбарининг тиббиёт ходимлари билан бўлиб ўтган очиқ мулоқоти мазкур йўналишдаги ишларни том маънода янги босқичга олиб чиқди. Учрашувда белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳудудларда ўтказилаётган соғломлаштириш акциялари, юртимизнинг олис гўшаларида яшовчи беморлар ҳузурига малакали шифокорлар, етакчи тиббиёт олимларининг
-
Мутахассис: Антибиотикларни сут, чой, қаҳва ва шарбатлар билан ичманг
Сўнгги йилларда микроорганизмларнинг антибиотикларга чидамлилиги ошиши кузатилмоқда. Бундай вазиятда уларнинг даволовчи таъсири бир неча баробар пасайиб кетади ёки бактерияга қарши ҳеч қандай самара бермай қўяди. Оқибатда муолажага “чап берадиган” инфекциялар туфайли бемор нобуд бўлиши мумкин. Замонавий тиббиёт, аввало, имкон қадар антибиотиклардан фойдаланмаслик тарафдори. Энг зарур ҳолларда эса препаратни қўллашда белгиланган тартиб-қоидаларга қатъий амал қилиш шарт. Хўш, улар нималардан иборат? — Препаратнинг қондаги концентрациясини бир меъёрда ушлаб, антибиотикни аниқ вақтда қабул қилиш керак, — дейди Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази бўлим бошлиғи Эльвира Свечникова. — Мисол учун, агар
-
Cўнгги 9 ойда “Тез ёрдам”га қанча чақириқ келиб тушди?
Ҳеч бир инсон хасталикдан ҳимояланган эмас. Айниқса, ҳаёт учун хавф туғдирувчи оғир касалликлар сурункали кечиши, нохуш асоратларга олиб келиши билан хавфли. Табиийки, дард хуруж қилган бундай қалтис пайтда беморга тез ва сифатли тиббий хизмат кўрсатиш унинг ҳаёти ва саломатлигини асрашда жуда муҳим. Бунда эса тиббиёт ходимлари, хусусан, “Тез ёрдам” бригадалари зиммасига катта масъулият юкланади. Қайд этиш лозим, бугун мамлакатимизда шаклланган тез тиббий ёрдам хизмати аҳолига сифатли ва замон талабларига мос хизмат кўрсатиш имконини бераётир. Айниқса, жорий йил юртимизда тез тиббий ёрдамнинг ягона вертикал бошқарув тизими яратилаётгани натижасида халқимизнинг унга бўлган ишончи янада
-
Тиббиёт олий таълим муассасаларига талабалар ўқишини кўчириш бўйича қанча ариза келиб тушди?
ССВ Матбуот хизматининг ушбу саволига вазирликнинг Фан ва таълим бошқармаси бошлиғи Ўктам Исмаилов жавоб берди: — Жорий йил тиббиёт олий таълим муассасаларига талабалар ўқишини кўчириш бўйича жуда кўп мурожаатлар келиб тушди, — дейди Ў. Исмаилов. — Улар орасида чет элда таҳсил олаётган ва ўқишини мамлакатимизда давом эттириш истагида бўлганлар ҳамда юртимизнинг бир ҳудудида жойлашган давлат олий таълим муассасасидан бошқа ҳудудидаги олий ўқув юртига кўчириш истагидаги йигит-қизлар бор. Албатта, мазкур аризаларни кўриб чиқиш жараёни шаффоф тарзда кечиб, белгиланган синовлардан муваффақиятли ўтган ва тегишли мезонларга тўғри келган талабаларнинг аризалари қаноатлантирилди. Хусусан, 2022 йил юртимизнинг бир