Маҳаллий ҳокимият органларининг соғлиқни сақлаш бўйича ваколатлари нималардан иборат?
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари соғлиқни сақлаш соҳасидаги қуйидаги ваколатларга эга: соғлиқни сақлаш соҳасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилади; соҳадаги қонун ҳужжатлари бажарилишини таъминлайди; тизимнинг бошқарув органларини шакллантиришда иштирок этади; ўз ҳудудидаги тиббиёт муассалари фаолияти учун тегишли биноларни ажратади, таъмирлаш ишларини ташкил қилади; бирламчи тиббий-санитария ёрдамини ташкил этади, улардан аҳоли тенг фойдалана олишини таъминлайди; соғлиқни сақлаш харажатларини молиявий таъминлашнинг ўз манбаларини шакллантиради; соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳудудий дастурларни тасдиқлайди ҳамда амалга оширади; аҳолини дори воситалари, тиббий буюмлар билан таъминлашда иштирок этади; аҳоли ўртасида ахборот-тушунтириш ишларини ташкил этиш ҳамда ўтказишда иштирок этади; фуқароларнинг санитария-эпидемиология жиҳатидан хотиржамлигини таъминлаш, профилактика, санитария-гигиена, эпидемияга қарши ва табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга оширади; соғлиқни сақлаш тизими органлари, муассасалари ва корхоналари
ССВ: Вазирлик раҳбар кадрлари бошқарувга оид кўникмалари ва касбий билимларини оширади
Бугун Давлат бошқаруви академиясида Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбар кадрлари учун махсус семинар-тренинг ташкил этилди. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва академия ҳамкорлигида ўтказилаётган ушбу маҳорат дарслари Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлар шароитида вазирлик раҳбар кадрларининг назарий ва амалий билимларини ошириш ҳамда жамоада самарали ишлаш кўникмаларини шакллантириш мақсадида ўтказилмоқда. Вазирлик марказий аппарати таркибий тузилмалари ҳамда ҳудудий бошқармалар (бош бошқармалар) раҳбарлари иштирок этаётган ўқувнинг очилиш маросимида Соғлиқни сақлаш вазири А. Иноятов ва Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари О.Хасанов иштирок этиб, соҳадаги ислоҳотлар, ечимини кутаётган муаммолар, йўл қўйилаётган камчиликлар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида ўтказилган комплекс ўрганиш натижалари танқидий муҳокама қилинди. Тингловчилар 2
Бугун — Бутунжаҳон саломатлик куни
“Соғлик — ҳамма учун!”. Бутунжаҳон саломатлик кунининг бу йилги шиори шундай. Барчанинг соғлом бўлиши учун ҳаммамиз интилайлик, қайғурайлик, деган глобал мақсад бор замирида. Бугун — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 75 ёшда. 1948 йилнинг 7 апрелида ЖССТга асос солинган. Ўшандан буён ҳар йили мазкур сана Бутунжаҳон саломатлик куни сифатида кенг нишонланади. Жумладан, Ўзбекистонда ҳам! Мамлакатимиз 1992 йил 25 майдан ушбу ташкилотга аъзо. 1993 йилда очилган ЖССТнинг юртимиздаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда саломатлик билан боғлиқ масалаларнинг халқаро даражадаги ечимига муносиб ҳисса қўшиб келяпмиз. Айниқса, пандемия даврида Ер юзи аҳолиси соғлиги учун ҳамжиҳатлик нақадар муҳимлигини барча чуқур англаб етди. Шу нуқтада яна Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг кўмак
ССВ: Тиббиёт кадрлари тайёрлашда Россия олий ўқув юртлари ва тиббиёт марказлари билан ҳамкорлик кенгаяди
Айни пайтда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бошчилигидаги делегация “Соғлом жамият” форумида иштирок этиш учун Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида сафарда бўлиб турибди. Ушбу нуфузли тадбир олдидан вакилларимиз илк учрашувни Санкт-Петербург шаҳри губернатори ўринбосари Олег Эргашев билан ўтказди. Мулоқотда А. Иноятов соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича ўзаро ҳамкорлик алоқалари кейинги йилларда изчил ривожланаётгани, бунда икки давлат раҳбарларининг муносиб ҳиссаси борлигини алоҳида таъкидлади. Жумладан, ўтган йил 6-9-ноябрь кунлари Санкт-Петербург губернатори А.Бегловнинг Ўзбекистонга сафари давомида эришилган келишувлар ҳам бугун амалиётда ижобий натижаларини бермоқда. Масалан, ҳозир юртимизда 22 та хорижий университет билан ҳамкорликда тиббиёт кадрлари тайёрланмоқда. Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети — шулардан бири. Хусусан, мазкур университет ва Қорақалпоғистон
Соғлиқни сақлаш соҳасида қайси фаолият турлари лицензияланади?
Соғлиқни сақлаш соҳасида лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги, “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги қонунлари билан белгиланади. Лицензиялаш асосида амалга ошириладиган фаолият турлари қуйидагилар: тиббий фаолият; фармацевтика фаолиятининг айрим турлари; тиббий туризм; соғлиқни сақлаш соҳасидаги гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомаласи билан боғлиқ фаолият. Рухсат этиш асосида амалга ошириладиган фаолият турлари: махсус киритиладиган биологик актив моддалар, янги кимёвий моддалар, озиқ-овқат қўшимчалари, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика маҳсулотларини олиб кириш ҳамда ишлаб чиқариш; маҳсулот, ишлаб чиқариш жараёнлари ва кўрсатиладиган хизматларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш; дори воситалари, тиббий
Россиядан ўқишини кўчиришга рухсат берилган навбатдаги талабалар рўйхати
Украина билан чегарадош бўлган Россиянинг 8 та (Курск, Брянск, Белгород, Воронеж, Ростов, Краснодар, Қрим, Севастопол) ҳудудидаги ОТМлардан ўқишини Ўзбекистондаги давлат ОТМларига кўчирилиши рухсат этилган навбатдаги бир гуруҳ талабалар рўйхати тасдиқланди. Рўйхатни юклаб олиш Ушбу рўйхатга киритилган талабалар ўзлари ҳужжат топширган ОТМнинг ўқишни кўчириш бўйича масъулларига учрашишлари сўралади. Бу охирги рўйхат эмас. Яқин кунларда қўшимча маълумот эълон қилинади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.
ССВ: Вазирлик CDC билан вирусли гепатит инфекциясини бартараф этиш бўйича ҳамкорлик қилади
Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказларининг (CDC) Марказий Осиё бўйича минтақавий дастури директори вазифасини бажарувчи Жастин Уильямс билан учрашув ўтказди. Самимий руҳда ўтган мулоқот аввалида давлатларимиз ўртасида тиббиёт йўналишидаги ҳамкорлик алоқалари йилдан йилга мустаҳкамланиб бораётгани, биргаликдаги лойиҳалар юртимизда мазкур соҳани ривожлантиришга хизмат қилаётгани алоҳида қайд этилди. Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари топшириғига асосан, коронавирус ҳамда бошқа юқумли инфекцияларга қарши курашиш, вакцинация, санитария-эпидемиология ва яна қатор йўналишлар бўйича тегишли лойиҳалар самарали амалга оширилмоқда. Масалан, АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари билан биргаликда юртимизда “Амалий эпидемиология бўйича ўқув дастурининг базавий даражаси” халқаро малака ошириш курси йўлга қўйилиб, унинг
Ўзбекистон тиббиёти тарихида илк бор ўзбек шифокорлари томонидан сиам эгизаклари ўта ноёб операция натижасида ажратиб олингани ҳақида хабар берган эдик
Куни кеча қирғизистонлик она ҳамда унинг эгизаклари Фотима ва Зуҳрага Республика перинатал марказидан уйига рухсат берилди. Муассаса жамоаси уларни тантанали равишда кузатиб қўйишди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.
ССВ: Ўзбекистонда Ҳамширалар академияси ташкил этилади
Давлатимиз раҳбарининг топшириғига кўра, ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида Туркиянинг Соғлик билимлари университети билан ҳамкорликда Тошкентда Ҳамширалар академияси ташкил этилади. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигида университет ректори Жавдат Эрдол билан ўтган мулоқот чоғида бу бўйича келишувга эришилди. Янги ўқув йилидан ўз фаолиятини бошлайдиган академияда ҳамшираларни тайёрлаш 4 йиллик ўқув дастури асосида Соғлик билимлари университети профессор-ўқитувчилари томонидан халқаро таълим стандартлари асосида амалга оширилади. Унга кўра, таълимнинг икки йили Ўзбекистонда ва икки йили Туркияда олиб борилади. Шунингдек, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Туркия Соғлик билимлари университети раҳбарияти ўртасидаги мулоқотда юртимиз тиббиёт тизими учун раҳбар кадрларни тайёрлаш мақсадида
Қонунчиликка кўра 2023 йил 1 январдан
наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволашга юбориш бўйича барча тиббий текширувлар наркология диспансерларининг ўзида, зарур ҳолларда бошқа муассасаларда амалга оширилади; наркология диспансерларидаги мавжуд койкалар ҳақидаги маълумотларни реал вақт режимида олиш имконияти яратилади. Шунингдек, Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг ҳудудий филиалларининг амбулатор ва стационар бўлимларида тиббий психолог ёки психотерапевт лавозимлари жорий этилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.