
“Соғлом оила шакллантириш” ўқув курси ташкил этилди.
Президентимизнинг ташриф давомида берилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда, ўз навбатида, Республика тиббиёт ходимларни касбий малакасини ривожлантириш маркази томонидан Беларуссия давлатининг мутахассислари иштирокида 225 нафар Тиббий бригада ҳамширалари она ва бола саломатлигини, тиббий хизматни янада аҳолига яқинлаштириш, оналар ва болалар ўлимини қисқартириш, болалар ўртасидаги ирсий касалликларни олдини олиш борасида жорий йилнинг 15 ноябрдан “Соғлом оила шақллантириш” ўқув курсида ўқитилиши ташкил этилди.
Тиббий бригада дояларни ўқитиш жараёнидан 15-16 ноябр кунлари Туркия мамлакатининг мутахассислари томонидан “Оилани режалаштириш”, “Она ва бола соғлигига таъсир этувчи нохуш ҳолатлар”мавзусида ўқув машғулоти ўтказилди.
23-25 ноябр кунлари амалиёт ўқув машғулоти Қарши шаҳар Кунчиқар, Отчопар, Нахшаб, Равоқ, Эски Анхор, Бунёдкор, Хонтепа маҳаллаларда ташкил этилган “Соғлом оила “хоналарида ўтказилди.
Амалиёт жараёнида “Соғлом оила”доясининг вазифалари: Самарали мулоқот кўникмаларини такомиллаштириш; Оналар ва болаларга касалликларни олдини олиш бўйича патронаж хизматини кўрсатишни ўргатиш; Соғлом турмуш тарзи қоида ва талабларига амал қилиш, ўз ҳудуди аҳолиси ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, профилактика йўналишларига янгича ёндашиш; Репродуктив саломатлик, никох гигиенаси, хомиладор аёлни туғруққа тайёрлаш масалаларида маслаҳатлар бериш; Замонавий клиник протоколлар ва стандартлар асосида назарий билимларини ошириш ва амалий кўникмаларини такомиллаштириш; Оналар ва болалар ўлимини қисқартириш; Туғма ва ирсий касалликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш, хомиладор аёлларни скринингдан ўтказиш;Ҳомиладорларни антенатал кузатишни ташкил этиш; исталмаган ҳомиладорликдан сақланиш усуллари, контрацептив воситаларини тўғри қўллаш бўйича маслахат беришга ўргатиш тартиблари ўргатилди.
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази томонидан 27-29 ноябр кунлари ташкил этилган Беларуссия давлатининг мутахассислари томонидан “Репродуктив саломатлигини сақлаш концепцияси”, “Ҳомиладорлик даврида боланинг антенатал ва перинатал парвариш ”, ”Инфекцион касалликларни олдини олиш ва тиббиёт муассасаларда инфекцион назорат”, “Неонатал даврида учрайдиган асоратлар”, “Ҳомиладорликда қон кетиш”, “Ҳомиладорлик даврида камқонлик ва уни олдини олиш”, “Ҳомиладорлик давридаги асоратлари”, “Қандли диабет билан касалланган ҳомиладорни скрининг марказига олиб бориш”мавзулари бўйича ўқув машғулотлари ўтказилди.