Title Image

Without Sidebar

Home  /  Without Sidebar (Page 2)

Ёзнинг жазирама кунлари барчамиз салқин ва баҳаво жой излаймиз. Табиийки, бундай пайтда кондиционер ҳақиқий халоскорга айланади. Бироқ ундан мунтазам ва нотўғри фойдаланиш турли касалликларни келтириб чиқариши мумкин. — Иссиқ кунларда кондиционернинг салқин ҳаво оқими, айниқса, гўдаклар ва ёши катта кишиларга ижобий таъсир этади, — дейди тиббиёт фанлари номзоди Дурдона Алимова. — Сабаби уларда танани совитиш тизими мукаммал бўлмайди. Бироқ бу қурилма тагида узоқ вақт ўтириш ҳар қандай инсон саломатлигида салбий ўзгаришларни келтириб чиқаради. Энг аввало, кондиционердан мунтазам фойдаланиш туфайли хонада намлик йўқолиб, ёпиқ дераза ва эшиклар шароитида ҳаво кислород билан тўйинмайди. Бу эса вақт ўтиши билан терининг қуруқлашиб, юзда ажинлар пайдо қилади. Қолаверса, терининг доимий қуруқлиги унинг

Маълумки, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 8 май куни Россия Федерациясига қилган амалий ташрифи доирасидаги Владимир Путин билан мулоқот чоғида томонлар турли соҳалар қаторида соғлиқни сақлаш йўналишида ҳам ҳамкорликда тадбирлар ўтказишдан манфаатдор эканлигини билдирган эди. Бугунги халқаро форум ана шундай муштарак мақсадлар йўлидаги муҳим тадбир, ҳамкорликнинг янги босқичи сифатида тарихга муҳрланади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.

Айни пайтда Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Швейцариянинг Женева шаҳрида хизмат сафарида бўлиб турибди. Вакилларимиз бу ерда 194 мамлакат делегатлари иштирокида ўтказилаётган Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 76-сессиясида фаол иштирок этмоқда. Хусусан, сессия доирасида ташкил этилган сил касаллигига барҳам бериш бўйича махсус тадбирда юртимиздан борган соғлиқни сақлаш тизими масъуллари қатнашчиларнинг эътибор марказида бўлди. Бу бежиз эмас, албатта. Маълумки, шу йил сентябрь ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг туберкулёзга қарши кураш бўйича юқори даражадаги мажлиси бўлиб ўтади. Унга тайёргарлик доирасида ташкил этилаётган интерактив эшитувларни Ўзбекистон ва Польша ҳамраисликда мувофиқлаштириб боряпти. Бунга вазир А. Иноятов ўз маърузасида кенгроқ изоҳ берилди. Қайд этганидек, бугун юртимизда давлат раҳбари

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари соғлиқни сақлаш соҳасидаги қуйидаги ваколатларга эга: соғлиқни сақлаш соҳасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилади; соҳадаги қонун ҳужжатлари бажарилишини таъминлайди; тизимнинг бошқарув органларини шакллантиришда иштирок этади; ўз ҳудудидаги тиббиёт муассалари фаолияти учун тегишли биноларни ажратади, таъмирлаш ишларини ташкил қилади; бирламчи тиббий-санитария ёрдамини ташкил этади, улардан аҳоли тенг фойдалана олишини таъминлайди; соғлиқни сақлаш харажатларини молиявий таъминлашнинг ўз манбаларини шакллантиради; соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳудудий дастурларни тасдиқлайди ҳамда амалга оширади; аҳолини дори воситалари, тиббий буюмлар билан таъминлашда иштирок этади; аҳоли ўртасида ахборот-тушунтириш ишларини ташкил этиш ҳамда ўтказишда иштирок этади; фуқароларнинг санитария-эпидемиология жиҳатидан хотиржамлигини таъминлаш, профилактика, санитария-гигиена, эпидемияга қарши ва табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга оширади; соғлиқни сақлаш тизими органлари, муассасалари ва корхоналари

Бугун Давлат бошқаруви академиясида Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбар кадрлари учун махсус семинар-тренинг ташкил этилди. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва академия ҳамкорлигида ўтказилаётган ушбу маҳорат дарслари Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлар шароитида вазирлик раҳбар кадрларининг назарий ва амалий билимларини ошириш ҳамда жамоада самарали ишлаш кўникмаларини шакллантириш мақсадида ўтказилмоқда. Вазирлик марказий аппарати таркибий тузилмалари ҳамда ҳудудий бошқармалар (бош бошқармалар) раҳбарлари иштирок этаётган ўқувнинг очилиш маросимида Соғлиқни сақлаш вазири А. Иноятов ва Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари О.Хасанов иштирок этиб, соҳадаги ислоҳотлар, ечимини кутаётган муаммолар, йўл қўйилаётган камчиликлар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида ўтказилган комплекс ўрганиш натижалари танқидий муҳокама қилинди. Тингловчилар 2

“Соғлик — ҳамма учун!”. Бутунжаҳон саломатлик кунининг бу йилги шиори шундай. Барчанинг соғлом бўлиши учун ҳаммамиз интилайлик, қайғурайлик, деган глобал мақсад бор замирида. Бугун — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 75 ёшда. 1948 йилнинг 7 апрелида ЖССТга асос солинган. Ўшандан буён ҳар йили мазкур сана Бутунжаҳон саломатлик куни сифатида кенг нишонланади. Жумладан, Ўзбекистонда ҳам! Мамлакатимиз 1992 йил 25 майдан ушбу ташкилотга аъзо. 1993 йилда очилган ЖССТнинг юртимиздаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда саломатлик билан боғлиқ масалаларнинг халқаро даражадаги ечимига муносиб ҳисса қўшиб келяпмиз. Айниқса, пандемия даврида Ер юзи аҳолиси соғлиги учун ҳамжиҳатлик нақадар муҳимлигини барча чуқур англаб етди. Шу нуқтада яна Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг кўмак

Айни пайтда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бошчилигидаги делегация “Соғлом жамият” форумида иштирок этиш учун Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида сафарда бўлиб турибди. Ушбу нуфузли тадбир олдидан вакилларимиз илк учрашувни Санкт-Петербург шаҳри губернатори ўринбосари Олег Эргашев билан ўтказди. Мулоқотда А. Иноятов соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича ўзаро ҳамкорлик алоқалари кейинги йилларда изчил ривожланаётгани, бунда икки давлат раҳбарларининг муносиб ҳиссаси борлигини алоҳида таъкидлади. Жумладан, ўтган йил 6-9-ноябрь кунлари Санкт-Петербург губернатори А.Бегловнинг Ўзбекистонга сафари давомида эришилган келишувлар ҳам бугун амалиётда ижобий натижаларини бермоқда. Масалан, ҳозир юртимизда 22 та хорижий университет билан ҳамкорликда тиббиёт кадрлари тайёрланмоқда. Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети — шулардан бири. Хусусан, мазкур университет ва Қорақалпоғистон

Соғлиқни сақлаш соҳасида лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги, “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги қонунлари билан белгиланади. Лицензиялаш асосида амалга ошириладиган фаолият турлари қуйидагилар: тиббий фаолият;  фармацевтика фаолиятининг айрим турлари;  тиббий туризм;  соғлиқни сақлаш соҳасидаги гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомаласи билан боғлиқ фаолият. Рухсат этиш асосида амалга ошириладиган фаолият турлари: махсус киритиладиган биологик актив моддалар, янги кимёвий моддалар, озиқ-овқат қўшимчалари, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика маҳсулотларини олиб кириш ҳамда ишлаб чиқариш; маҳсулот, ишлаб чиқариш жараёнлари ва кўрсатиладиган хизматларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш; дори воситалари, тиббий

Украина билан чегарадош бўлган Россиянинг 8 та (Курск, Брянск, Белгород, Воронеж, Ростов, Краснодар, Қрим, Севастопол) ҳудудидаги ОТМлардан ўқишини Ўзбекистондаги давлат ОТМларига кўчирилиши рухсат этилган навбатдаги бир гуруҳ талабалар рўйхати тасдиқланди. Рўйхатни юклаб олиш Ушбу рўйхатга киритилган талабалар ўзлари ҳужжат топширган ОТМнинг ўқишни кўчириш бўйича масъулларига учрашишлари сўралади. Бу охирги рўйхат эмас. Яқин кунларда қўшимча маълумот эълон қилинади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.

Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказларининг (CDC) Марказий Осиё бўйича минтақавий дастури директори вазифасини бажарувчи Жастин Уильямс билан учрашув ўтказди. Самимий руҳда ўтган мулоқот аввалида давлатларимиз ўртасида тиббиёт йўналишидаги ҳамкорлик алоқалари йилдан йилга мустаҳкамланиб бораётгани, биргаликдаги лойиҳалар юртимизда мазкур соҳани ривожлантиришга хизмат қилаётгани алоҳида қайд этилди. Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари топшириғига асосан, коронавирус ҳамда бошқа юқумли инфекцияларга қарши курашиш, вакцинация, санитария-эпидемиология ва яна қатор йўналишлар бўйича тегишли лойиҳалар самарали амалга оширилмоқда. Масалан, АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари билан биргаликда юртимизда “Амалий эпидемиология бўйича ўқув дастурининг базавий даражаси” халқаро малака ошириш курси йўлга қўйилиб, унинг