8 март — Хотин — қизлар байрами
Ассалому алайкум азиз аёллар!
Муҳтарама онахонлар, қадрли опа-сингиллар ва жамоамиз хотин-қизлари!
Барчангизни бугунги баҳор ва нафосат, гўзаллик байрами билан самимий табриклаймиз. Мунис онахонларимиз, ҳурматли опа-сингилларимиз, сулув қизларимиз иқболингиз баланд, умрингиз узоқ, ризқу насибангиз зиёда бўлсин! Оилангизга доим тинчлик, барқарорлик тилаймиз.
Ҳамиша соғ-омон бўлинглар!
ЛОЛАҚИЗҒАЛДОҚ
Сен бўлдинг баҳорнинг жарчиси,
Ҳақни деб кетганлар элчиси.
Ол рангинг боболар қоними,
Ё улуғ аждодлар шоними?
Сирлисан, юзларинг беғубор,
Ҳуснингга интиқмиз ҳар баҳор.
Сен кулсанг, хурсандмиз, бахтиёр,
Сенда бир гўзалнинг бахти бор.
М.Тўхтаева