Blog

“Соғлом оилани шакллантириш”

Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари  малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази маъмурияти Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёвнинг 2023 йил 24-25 октябр кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар бўйича 35-сонли баёнига (2023 йил 13 ноябр №03-ПА 1-16-396) асосан Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари  малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази Туркия Давлати Истамбул Университети, Белоруссия Давлат тиббиёт коллежи билан ҳамкорликда “Соғлом оилани шакллантириш” мавзусидаги қўшма малака ошириш ўқув дастури (ўқиш хажми 756 кредит) ишлаб чиқилган ва вазирлик томонидан тасдиқланган.

Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари  малакасини ошириш маркази ва унинг филиалларида Патронаж доялари учун 756 кредит соатга мўлжалланган ўқитиш дастурининг: 144 соати режа асосида бюджет маблағлари ҳисобидан ишдан ажралган ҳолда амалга оширилади.  Мустақил амалиётининг 576 кредит соати дояларни иш жойларида ишдан ажралмаган ҳолда ташкил этилади.

Имтихон олди тайёрланиши ва якуний назорат  топшириш учун 36 кредит соат ишдан ажралган ҳолда бюджет маблағлари ҳисосбидан амалга оширилади.

Ўқиш якунида Патронаж дояларга ихтисослаштириш ўтганлиги тўғрисидаги сертификат тақдим этилади.

Республика тиббиёт ходимларини касбий малакасини ривожлантириш маркази томонидан республиканинг барча вилоятларидан  44  нафар тренерлар “Соғлом оилани шакллантириш” мавзусида   халқаро стандартлар асосида тайёрланди.

Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар бўйича 35-сонли баёни ижросини таъминлаш, таълим ва тиббиёт соҳасида кадрлар салоҳиятини ва тиббий хизматлар сифатини ошириш юзасидан аҳолига бирламчи тиббий хизматларни янада яқинлаштириш  оналар ва болалар ўлимини қисқартириш болалар ўртасидаги ирсий касалликларни олдини олиш борасида тиббий бригада дояларини халқаро талабларга мос равишда ўқитиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 27 октябрдаги 05-11/25310 сонли топшириқ хатига асосан Қашқадарё вилоятида 892 нафар тиббий бригада дояларини ўқитиш бошланган эди.

Жорий йилнинг 15-18 апрель кунлари Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш Марказининг Қарши филиалида якуний назорат олиш учун республиканинг барча вилоятларидан  44  нафар тренерлар “Соғлом оилани шакллантириш” мавзусида  якуний назоратни 4-босқичда Қарши филиалига ўтказдилар.