Blog

Россиядан ўқишини кўчиришга рухсат берилган навбатдаги талабалар рўйхати

Украина билан чегарадош бўлган Россиянинг 8 та (Курск, Брянск, Белгород, Воронеж, Ростов, Краснодар, Қрим, Севастопол) ҳудудидаги ОТМлардан ўқишини Ўзбекистондаги давлат ОТМларига кўчирилиши рухсат этилган навбатдаги бир гуруҳ талабалар рўйхати тасдиқланди.

Рўйхатни юклаб олиш

Ушбу рўйхатга киритилган талабалар ўзлари ҳужжат топширган ОТМнинг ўқишни кўчириш бўйича масъулларига учрашишлари сўралади.

Бу охирги рўйхат эмас. Яқин кунларда қўшимча маълумот эълон қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.