НАВРЎЗИ ОЛАМ МУБОРАК !
Ассалому алайкум !
Яшариш ва янгиланиш айёми – Наврўзи олам яқинлашмоқда. Халқимиз ушбу қутлуғ байрамни ҳар йили ўзгача шукуҳ билан кутиб олади. Аллоҳга шукурки, юртимиз тинч, мамлакатимиз обод. Ана шундай обод юртда азалий айём – Наврўзни зўр қувонч ва хурсандчиликлар билан қарши оламиз. |
Барчани янгиланиш ва ёшариш айёми бўлмиш Наврўз умумхалқ байрами билан муборакбод этамиз. Юртимиз равнақи ва халқимизнинг фаровонлиги йўлида амалга ошираётган эзгу ишларингизда омад ёр бўлсин!
Ҳурмат билан Қарши филиали жамоаси
НАВРЎЗ
Кел эй Наврўз, қучоқ очиб кел,
Ифорланиб, атринг сочиб кел.
Бахт олиб кел, ишққа тўлиб кел,
Дардли дилга малҳам бўлиб кел.
Ошиқ учун ашъор бўлиб кел,
Дилим баҳор, сен ёр бўлиб кел.
Ял-ял ёниб лола бўлиб кел,
Ишқ созидан нола бўлиб кел.
Оқ тонглардан сабо бўлиб кел,
Тинчлик деган садо бўлиб кел !
Муҳаррам Тўхтаева