Blog

Асосий Қонун- Конституция байрами муносабати билан 2023 йил 7 декабрь куни Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимларини малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш Маркази Қарши филиалида йиғилиш бўлиб ўтди.

 Йиғилишда филиал директорининг маънавият ишлари бўйича директор ўриносари М.Тўхтаева сўзга чиқиб, давлатимиз Асосий Қонуни 1992 йил 8 декабрь куни қабул қилинганлигини, Конституциямизга ўзгартиришлар киритилиб, унинг янги тахрири 2023 йил 1 майдан эътиборан кучга киришини,

Бунга 30 апрел куни бўлиб ўтган референдум натижасига кўра 11 та моддадан иборат тегишли қонуннинг қабул қилиниши асос бўлганлигини, янги тахрирдаги Конституция 155 та моддадан иборат эканлигини, унга қуйидаги  ўзгаришлар киритилганлигини, яъни,

  1. Ўзбекистон – ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат эканлиги
  2. Конституция тўғридан тўғри амал қилиши
  3. Имтиёзлар қонунда ёзиб қўйилиши шарт эмаслиги
  4. Барча ноаниқликлар – инсон фойдасига эканлиги
  5. Инсон ҳуқуқлари ижтимоий ахлоқ ва жамоат тартибини сақлаш мақсадида чекланиши мумкинлиги
  6. Ўқитувчилар алоҳида эътирофда эканлиги
  7. Ер хусусий мулк бўлиши мумкинлиги
  8. ОАВ фаолиятига тўсқинлик қилиш жавобгарликка сабаб бўлиши
  9. Давлат бошқарувидаги ўзгаришлар.

Президентнинг ваколат муддати 7 йил бўлганлиги

  1. Маҳаллий давлат ҳокимиятидаги ўзгаришлар қайд этилгани айтди.

Шунингдек, Конституцияда инсон манфаатлари биринчи ўринга қўйилганлиги, ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга  эканлиги, халқимиз Конституциямиз байрамини кенг нишонлаши бу улуғ айём мамлакатимиз ҳар бир фуқаросининг, бугунги ва келажак авлодларнинг тақдирига дахлдорлиги, ҳар бир юртдошимиз, бутун халқимиз ҳаётидаги барча ўзгариш ва янгиланишлар, мамлакатимизнинг тараққиёт ва фаровонлик йўлидан дадил ривожланиб бораётгани Асосий Қонунимизда белгилаб қўйилган ҳуқуқий асосларга қатъий амал қилиб келаётганимизнинг самараси эканлиги, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси байрамининг яна бир муҳим жиҳати, шу куни халқимиз, жамиятимизнинг орзу-интилишларини ифода этадиган, эртанги кунимизнинг равнақига хизмат қиладиган энг устувор йўналишлар белгилаб олинишини қайд этиб, фуқароларнинг сиёсий, иқтисодий, шахсий хуқуқлари, бурчлари ҳақида, давлат тизими ҳақида батафсил тушунтирди.

Филиал жамоаси номидан бутун халқимизни, тингловчиларимизни байрам билан самимий табриклади. Юртимиз тинч, хаётимиз осуда бўлсин деб сўзини якунлади.