Blog

ССВ: Вазирлик раҳбар кадрлари бошқарувга оид кўникмалари ва касбий билимларини оширади

Бугун Давлат бошқаруви академиясида Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбар кадрлари учун махсус семинар-тренинг ташкил этилди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва академия ҳамкорлигида ўтказилаётган ушбу маҳорат дарслари Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлар шароитида вазирлик раҳбар кадрларининг назарий ва амалий билимларини ошириш ҳамда жамоада самарали ишлаш кўникмаларини шакллантириш мақсадида ўтказилмоқда.

Вазирлик марказий аппарати таркибий тузилмалари ҳамда ҳудудий бошқармалар (бош бошқармалар) раҳбарлари иштирок этаётган ўқувнинг очилиш маросимида Соғлиқни сақлаш вазири А. Иноятов ва Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари О.Хасанов иштирок этиб, соҳадаги ислоҳотлар, ечимини кутаётган муаммолар, йўл қўйилаётган камчиликлар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида ўтказилган комплекс ўрганиш натижалари танқидий муҳокама қилинди.

Тингловчилар 2 кунлик махсус Дастур давомида бошқарувга оид кўникмалари ва касбий билимларини оширади. Тизимдаги долзарб муаммолар муҳокама этилади, тўпланган тажрибалар ўзаро алмашилиб(нетворкинг), ечимлар таклиф қилинади.

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.